Cevizce Erdem Fidancılık (CEF)
Cevizce Erdem Nursery
саженцы грецкого ореха
енгок кучати-yong'oq ko'chatlari

 

Қардош ўлка Ўзбекистонда
Cevizce Erdem Fidancılık ва  Ko'Chat Chi
кўшма лойихалар устида иш олиб бормоқда
 

Cevizce Erdem Fidancılık  қишлоқ хўжалиги корхонаси сифатида  Туркия республикаси Баликесир,Бандирма туманида  Chandler навли серхосил ёнғоқ кўчатларини етиштириш билан мунтазам равишда шуғулланиб енгок-кучати-yong'oq ko'chatlariкелмоқдамиз. Корхонамиз 20 йилдан зиёд вақт давомида ёнғоқ кўчатларининг фарқли турларини етиштирган холда  сўнги 13 йилдан буён Chandler навли ёнғоқ кўчатларини етиштириб келмоқда. Бизнинг корхонамиз Туркияда сертификатланган ёнғоқ кўчатларини етиштирувчи илк корхоналар сафидан жой олган.

Кўчат етиштириш Туркия республикаси  Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг доимий назорати остида мажбурий сертификатлаш тизими орқали етиштирилмоқда. Кўчатларни экспорт қилиш учун керакли барча соғлиқ сертификатлари ва келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлиб,хар бир кўчат етарли даражада исмига тўғри ва соғлом кўчатлардир.

 
         chandler-yong'oq-ko'chatlar        chandler-енгок кучати-yong'oq ko'chatlari
 

Аслида Калифорниядан келиб чиқиш тарихига эга бўлган бу турдаги ёнғоқ кўчати дунёда 30 йилдан буён Туркияда 13 йилдан буён экилаётган ва жуда  мўл  хосил олинаётган кўчатдир. Ич мағзи оқ-сарғиш, ёғлилик даражаси юқори, пўсти юпқа тижорат учун энг юқори кўрсатгичларга эгадир.Бу турдаги кўчатни экилган вақтдан  5 ёшигача тўғри парвариш қилиш натижасида 20 кг атрофида хосил олиш имконияти бордир.

Кўчат навдаларининг купайиши ва ёшининг ўсиши натижасида кўчатнинг 10 ёшга етишидан 80-120 кг  атрофида хосил олингани мутахасислар ва боғ эгалари томонидан тасдиқланган. Бу турдаги ёнғоқ дарахтларининг умри 120-150 йил деб белгиланган.

 
yong'oq ko'chatlari_енгок_кучати

Chandler навли ёнғоқ кўчатлари яқин масафага экилиши мумкин бўлган кўчатдир. 5 метрга 7 метр оралиғида экилган боғларда 1 гектарга 280 та кўчат, 8 метрга 4 метр оралиғида экилган боғларда 300 та кўчат экиш имконияти мавжуддир.

Chandler  навли ёнғоқ боғла
 

Chandler  навли ёнғоқ боғларини барпо қилар экансиз  20 га 1  орасида чанглатувчи хусусиятига эга ёнғоқ кўчати экиш зарурлиги ёддан чиқмаслиги керак.Бу  юкори хосилдорликга таъсир қилувчи омилдир. Сизнинг эхтиёжингизга қараб чанглатувчи кўчатни хам етказиб берамиз.


chandler-yongoq-kochatlari-енгок кучати-bogları енгок кучати
 

Етиштирилган ёнғоқ кўчатларимиз 3 ёшда бўлиб юқори даражада аниқ гарантияли кўчатлардир. Кўчатларимиз кўз пайванд методини қуллаган холда етиштирилган.Кўчатлар керакли буй ва ёшга эришгач қиш уйқусидан ўтган вақтдан бошлаб ердан сўкилган холда экишга таййор холда экпорт учун тайёрланади. Юқори сифатли минерал ва органик ўғитлар билан ишлов берилган кўчатларнинг илдизлари мустахкам ва бақувват холда сақланишига мухит яратади

chandler-yong'oq ko'chatlari
 

Кўчатларимизни сизнинг барпо қилаётган боғларингизга соғлом ва сифатли тарзда етиб боришини таъминлаш мақсадида  Баликесир,Бандирма туманидаги корхона депосидан Ўзбекистонга термо фургонли мошиналарда етказиб берилмоқда. Бу ўз навбатида кўчатларнинг соғлом ва сифатли тарзда етиб келишига асос булади.

Ko'Chat Chi & Cevizce Erdem Fidancılık Chandler navli yong'oq ko'chatlari bog'i Türkiye
 
 Енғоқ боғларининг орнатилиши
Нольдан бошлаб биз ёнғоқ боғини қурмоқдамиз. Бизнинг профессионал жамоамиз билан боғингизни сизнинг хоҳишингиз бўйича тасарлаймиз. Ўрнатиш давридан кейин биз дарахтлар ва кўчатлар учун вақти-вақти билан парвариш қиламиз. Азизилло, суғориш, кўчатларни уруғлантириш ва бошка ғамхўрлик амалга  оширилади.
Биз ёнғоқ боғини ер ости ва томчилатиб суғориш тизимида суғориладиган қилиш учун харакат қилмоқдамиз.
Ko'chat Chi & Cevizce Erdem Fidancılık O'zbekıstonda E'kılgan Chandler Ko'chatları bog'larıga tashrıf 2018 yıl May oyı
Ўзбекистондаги тренинглар
chandler_yong_oq_ko_chatlari chandler_yong_oq_ko_chatlari
 

Етиштирилаётган ёнғок қўчатларини Сизларга Ўзбекистондаги шерик корхонамиз  KO'CHAT CHI орқали таклиф қиламиз.  Барпо қилаётган ёнғоқ боғларингизда юқори натижа ва мўл хосилдорликга эришиш йўлида хар қандай  саволларда  20 йиллик тажрибамизни сиз билан улашишга ва хар турли йўналишларда техник ёрдам беришга тайёрмиз.


 

Ёнғоқ кўчатларини буюртма қилиш ва саволллар учун

Tошкент /  Музаффар Дехканов  +998 974020779